Жамият | 16:56 / 09.01.2016
4962
1 дақиқада ўқилади

Висконсинлик йигитлар мушакбозлик уюштириб, 45 секундда мингта “ўқ узиш”га эришишда

Висконсин штатининг Саус Милуоки шаҳрида истиқомат қилувчи икки йигит пляжга чиқиб, Рим шамларидан иборат ўзига хос “пулемёт”ни синовдан ўтказишди. Улар пластик қувурга 7та Cyber Cannon мушакларини (ҳар бири 143 марта “отади”) мустаҳкамлаб, пиликларни ёқишди. Бундай йўл билан ясалган “қурол” 45 секундда 1001 марта “ўқ узди”.

Интернетга жойлаштирилган видеога қолдирилган шарҳларда томошабинлардан бири маҳаллий маъмурият мушакбозлик ташкилотчиларини қидираётганини айтиб ўтди. Бунга жавобан видео муаллифи маъмурият билан учрашиб бўлганини маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳокимият вакиллари ҳеч қандай жазо тайинламай, оғзаки танбеҳ билан чекланган.

Айтилишича, мушакбозлик боғ ҳудудида уюштирилган, бу эса маҳаллий қонунчилик бўйича ман қилинган.