Спорт | 12:02 / 10.01.2016
4544
1 дақиқада ўқилади

Кейлор Навас: Зидан “Реал” футболчиларини сокинликка чақирди

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас Испания чемпионатининг 19-тури доирасида “Депортиво” устидан эришилган йирик ҳисобдаги (5:0) ғалаба ҳақида фикр билдирди.
“Худога шукур, биз яхши ўйин кўрсатдик ва тўп ўтказмадик. Зидан биздан фақат битта нарсани – тинчланишимизни сўради. Ўз кучларимизга эса ҳар доим ишонганмиз”, - деди у.
“Реал” бундан буён фақат олға кетади, деган умиддаман”, - деди у MoviStar Plus эфирида.