Спорт | 10:17 / 10.01.2016
8051
1 дақиқада ўқилади
Зидан мураббийлик қилган биринчи ўйинда “Реал” “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида ер тишлатди
Испания чемпионатининг 19-тури доирасида ўтказилган учрашувда Мадриднинг “Реал” жамоаси “Депортиво”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳисобни 15-дақиқада Карим Бензема очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Гаррет Бэйл иккинчи голга муаллифлик қилди.
Иккинчи таймда Бэйл яна иккита (49, 63-дақиқаларда), Бензема эса битта (90-дақиқада) голга муаллифлик қилишди.
Шунингдек, 19-тур доирасида “Барселона” ҳам йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: “Гранада”нинг дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўлланди. Месси хет-трик муаллифига айланди; охирига голни Неймар урди.
Турнинг ҳозиргача ўтказилган бошқа учрашувлари қуйидаги натижалар билан якун топди:
“Хетафе” – “Бетис”: 1:0
“Севилья” – “Атлетик”: 2:0
“Леванте” – “Райо Вальекано”: 2:1