Жамият | 21:48 / 11.01.2016
6565
2 дақиқада ўқилади

Австралиялик аёл одам-мушук вакансиясини очди

Австралиянинг Балларат шаҳрида истиқомат қилувчи Софи исмли аёл унинг учун мушукка тақлид қиладиган одам учун вакансия очди. Софи тунда ёмон ухлайди, шунинг учун кроватида унинг оёқлари остида одам-мушук ётса, у ўзини яхши ҳис қилиши ҳақида ўйлаган.

“Мен кроватим четида коптокча бўлиб ётадиган ва уйқудаги мушукча каби ёқимли овоз чиқарадиган одамни қидиряпман. Менда ухлаш билан боғлиқ муаммолар бор, шунинг учун кимдир ухлаётган вақтимда менга қараб туришини билсам, уйқуга кетишим осон бўлади”, - дея ёзган австралиялик аёл бу ҳазил эмаслигини изоҳлаб.

“Ходим” ҳақиқий мушук кийимида келади ва уйга тўрт оёқлаб киради (мушук кийими иш берувчи томонидан тақдим этилиши мумкин). Иш вақти – кечки соат 11 дан эрталабки 6 гача. Софи бир ёки икки доимий “мушуклар”ни излаяпти.

Агар одам-мушук ёқимли ва тинчлантирувчи овоз чиқарса, австралиялик аёл бир соат учун 60 доллар қийматида ҳақ тўлашга тайёр. Агар бунинг уддасидан чиқмаса, унга соатига 30 доллардан 50 долларгача ҳақ тўланади.

Софи ҳар доим ҳақиқий мушукни парваришлашни истагани, бироқ уни боқиш ва ортидан тозалашга вақти йўқлигини айтган. Агар одам-мушукнинг қорни очиб қолса, Софи идишчада сут ва балиқ беришга тайёр. Бироқ яхшиси Софи ухлаганидан кейингина ичиш ва овқатланиши мумкин, чунки бу унга ёқимсиз бўлиб кўриниши мумкин. “Ходим” шунингдек ҳожатхонадан ҳам фойланиши мумкин, бироқ “хўжайин” ухлаб қолганидан кейин икки соат ўтгач.