Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонанда Канизанинг машинасига ўғри тушди
Шу йилнинг апрель ойида концерт дастури давомида ўтадиган тўй маросимига тайёргарлик кўраётган хонанда Канизанинг машинасига ўғри тушди. Бу ҳақда Sayyod.com сайти хабар бермоқда.
Айтилишича, 8 январь кечаси Каниза Тошкентдаги Amaretto Restaurant олдига ўзининг шахсий Porsche Cayenne машинасини қўйиб, дугоналари билан овқатланиб, соат 21:00ларда қайтиб чиққанида, машинасининг орқа тарафидан ойнаси синдирилганини кўради.

“Машинам ичида 2.5-3 млн сўмлик Cavalli сумкам, 10 минг долларлик Vertu телефоним, 400 долларлик Fleur Narcotique атири, булар ҳаммаси менга совға қилинганди, ва яна қимматбаҳо ҳамён ҳамда 300 мингча сўмимни ўғирлаб кетишди”, - маълумот берди қўшиқчининг ўзи.
Каниза, шунингдек, мазкур масала юзасидан милиция мурожаат қилмаслигини маълум қилди: “Йўқ, чунки бундан аввал хам бошқа машиналаримдан 4-5 маротаба шундай ўғирлатиб қўйганимда уларга мурожаат қилганимда ёрдам бера олишмаганди, шу сабаб хам яна бехуда ёзув-чизувлар билан вақтимни кетказмай дедим”.

“Бошқа тарафдан, концерт ва тўйим олдидан бош-кўзимиздан садақа дедим, лекин энди бундан буёғига машинамда ҳеч нарса қолдирмайдиган бўлдим. Борган жойимга керак бўлса машинамдаги ҳамма нарсамни кўтариб олиб кирсам кираманки, лекин энди бошқа нарса қолдирмайман”, - хулоса қилди хонанда.