Жамият | 10:41 / 12.01.2016
7619
2 дақиқада ўқилади

2015 йилда Самарқанд вилояти бюджетидан 6,2 млрд сўм ўғирланди

Прокуратура текширувидан кейин 2015 йилда Самарқанд вилоятида 6,2 млрд сўм бюджет маблағи мақсадга мувофиқ ишлатилмаганлиги маълум бўлган. Бу ҳақида “Самаркандский вестник” газетаси хабар берган.

Прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида, йўл қўйилган қоидабузарликлар, хусусан ижтимоий тўловларни белгилаш, ойликларга қўшиб ёзиш, ўз вақтида тўламаслк, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларини банклар, жавобгар шахслар ва ташкилотлар томонидан ўғирлаш ҳолатлари аниқланган.

Бюджет ташкилотларини текшириш вақтида бир қатор молиявий қоидабузарликлар аниқланди. 2015 йилда бюждет маблағларини ишлатиш борасидаги қоидабузарликлар 16,5 млрдни ташкил қилди, улардан 2,2 млрд сўми ўғирланган.

Вилоят ҳудудининг турли жойларида, керакли назорат бўлмагани туфайли, ижтимоий тўловлар ва пенсияларни тўлашда бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилган.

Пайариқ тумани почта бўлими мансабдор шахслари, АБК “Агробанкнинг” Челак тумани филиалидан 662 млн сўм маблағни олиб, почта бўлимида ушбу маблағни пенсия сифатида тарқатилди, деб расмийлаштиришган. Аслида эса ушбу маблағни ўзлаштириб олишган. Ушбу ишга алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Ўтган йил давомида ўғирланган бюджет маблағи Самарқанд шаҳрида 1, 185 миллион сўм,
Ургут туманида 1,060 миллион сўм, Пастдарғом туманида 946,3 миллион сўм, Қўшработ туманида 858 миллион сўм, Пайариқ туманида 644 миллион сўм, Иштихон туманида 614 миллион сўм, Каттақўрғон туманида 521 миллион сўм, Жомбой туманида 420 миллион сўмни ташкил қилди.

2015 йилда ўтказилган маҳалла қўмиталари текширувида кам таъминланган оилаларга ёрдам пули сифатида ажратилган бюждет маблағидан 465,9 млн сўм ўғирлангани аниқланган.

Вилоят прокуратураси томонидан 2015 йилда ушбу соҳада 125та жиноий иш қўзғатилган.