Жамият | 12:32 / 12.01.2016
3352
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеянинг 70 йиллиги нишонланди

2016 йилнинг 11 январь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 70 йиллиги муносабати билан махсус тантанали маросим уюштирди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар бермоқда.

Роппа-роса 70 йил муқаддам, 1946 йилнинг 10 январь куни Вестминстер саройининг марказий залида БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.Тадбирда чиқиш қилган Пан Ги Мун Бош Ассамблеянинг бутун дунё халқлари парламентига айланиб қолганини таъкидлаб ўтди.

“Залда қанча келишувлар қабул қилинганини эсланг – аёллар ва болалар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, ирқчиликни йўқ қилиш, бу ерда халқаро ҳуқуқ принципларининг асослари яратилган эди”, - таъкидлади БМТ бош котиби.