Жамият | 16:24 / 13.01.2016
5423
1 дақиқада ўқилади

АҚШда полицияга селфисини жўнатган қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди

Ҳуқуқ ҳимоячилари эълонидаги суратидан норози бўлиб ўз селфи фотосуратини юборган жиноятчи Америка полицияси томонидан қўлга олинди, дея хабар бермоқда Fox News.

Дональд Чип Пью (Donald Chip Pugh) Лима шаҳри (Огайо штати) полициясига костюм ва кўзойнакда тушган селфисини полиция аввалроқ эълон қилган фотосурати ўрнига қўйиш учун юборганидан сўнг машҳур бўлиб кетди. Унга: “Мана бу сурат анави даҳшатлисига қараганда яхшироқ”, - дея изоҳ берган эди.

Маҳаллий полиция янги суратни тарқатиб, Пьюга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди ва унга нисбатан илгари сурилган айбловни муҳокама қилишга чақирди. 45 ёшли жиноятчи эркак Флорида штатининг Алабама штати чегарасида яқинидаги Сенчури муниципалитетида жойлашган кутубхона эшиги олдида қўлга олинди.

Пью 2015 йилнинг 28 декабрь куни Огайо штати судига келиши лозим эди. Унга нисбатан маст ҳолатда автомобиль бошқариш айби қўйилганди.