Жамият | 16:51 / 13.01.2016
5813
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда талаба ва ўқувчилар орасидан лидерларни ажратиб олишга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди

Тошкент ахборот технологиялари университети ходимлари "LIDER1.0" дастурини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати маълум қилади.

Ушбу дастур таълим соҳаларидаги талаба ва ўқувчилар орасидан лидерларни билимлари бўйича ажратиб олишга мўлжалланган.

Дастурнинг функционал имкониятлари:

- билим олувчиларнинг касбий маҳоратларини психологик тестлар асосида аниқлаш;
- ҳар бир билим олувчи учун ҳамда ҳар бир босқич учун балли тизим, ҳар бир гуруҳ лидерининг умумий балларини гуруҳ баҳоси билан таққослаш;
- тестларни таҳрир қилиш ва ўзгартириш.

Ушбу дастур учун муаллифлар С.Мусинов, А.Абдукаримов ва Н.О.Рахимовга гувоҳнома берилган.