Жамият | 20:08 / 14.01.2016
6784
2 дақиқада ўқилади

Ди Каприо олтинчи марта «Оскар» мукофоти учун номзодлар қаторида

АҚШ Киноакадемияси “Энг яхши актёр” номинацияси бўйича Оскарга номзодларни эълон қилди.

Номзодлар орасида бироз олдинроқ "Омон қолган" фильмидаги роли учун "Олтин глобус" олган америкалик актёр Леонардо Ди Каприо номи ҳам бор.

Шунингдек, Брайан Крэнстон («Трамбо»), Мэтт Деймон («Марслик»), Эдди Редмэйн («Даниядан келган қиз») ва Майкл Фассбендер («Стив Жобс») ҳам ғолибликка даъвогарлар қаторида.

Қайд этиш керакки, ди Каприо 1994, 2005, 2007 ва 2014 йилларда "Гилберт Грэйп", "Авиатор", "Қонли олмос", "Уолл-Стрит бўриси" каби фильмларидаги иштироки учун "Энг яхши актёр" ва "Энг яхши продюсер" йўналишларида жами 6та "Оскар"га даъвогарлик қилганди.

"Иккинчи пландаги энг яхши эркак" номинацияси бўйича мукофотга номзодлар қаторида эса Кристиан Бэйл («Катта қисқариш»), Марк Руффало («Диққат марказида»), Марк Райланс («Жосуслар кўприги»), Сильвестр Сталлоне («Крид: Роккининг мероси»).
Бир неча кун олдин Сталлоне "Олтин глобус" мукофоти билан тақдирланганди.

«Оскар» мукофоти билан тақдирлаш маросими 2016 йил 28 февраль куни бўлиб ўтади.

«Омон қолган»: нима учун Леонардо Ди Каприо албатта “Оскар”га эга бўлади

Kun.uz сайтидан ди Каприо ижросидаги “Омон қолган” фильмига тақриз