Жамият | 10:02 / 15.01.2016
4907
1 дақиқада ўқилади

Обама ўзи тириклигида АҚШда саратонга даво топилишидан умид қилмаяпти

АҚШ президенти Барак Обаманинг ҳисоблашича, америкаликлар келажакда саратон хасталиги устидан ғалаба қозонишади, лекин унинг ўзи бунга ўз кўзлари билан гувоҳ бўлмаслиги мумкин. Бу ҳақда президент Луизиана штати аҳолиси билан учрашуви вақтида айтиб ўтган.

"Биз энг яхши олим, мутахассис ва тадқиқотчиларни йиғганмиз. Келгусида улар саратонни тузатишнинг йўлини топишади. Эҳтимол бу мен тириклигимда юз бермас, лекин умид қиламанки, кейинги авлод саратон дардидан қутилади", дейди у мактаб ўқувчиларига юзланиб.

Обама бу масала юзасидан тиббий тадқиқотлар ўтказиш учун барча зарур воситалар қўлланиши ҳақида маълум қилган.