Жамият | 08:04 / 15.01.2016
4857
1 дақиқада ўқилади

Туркиялик бизнесменлар Қирғизистонда йирик текстиль комплексини қурмоқда

Туркиялик бизнесменлар Қирғизистонда йирик текстиль комплексини қурмоқда. Бу ҳақда макроиқтисодий ва инвестицион сиёсат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида иқтисодиёт вазири Орзибек Қожошев маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, “Болгред” холдинги Туркиянинг энг йирик компанияларидан бўлиб, айни пайтда Туркияда бешта, Ўзбекистонда бешта заводга эгадир. Қирғизистон ЕИИга аъзо бўлганидан сўнг холдинг 2 йиллик лойиҳани бошлаб юборган.

Айтилишича, холдинг Қораболтада “Олсув” заводини сотиб олиб, уни қайта тиклашга 2.7 млн доллар ажратган. Жорий йилнинг учинчи босқичида корхона текстиль маҳсулотлари чиқариши кутилмоқда.