Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Селин Дионнинг акаси унинг турмуш ўртоғи вафотидан 2 кун ўтиб вафот этди
Канадалик машҳур хонанда Селин Дион эрининг вафотидан кейин яна бир оғир жудоликка учради. Унинг акаси Даниэль Дион 16 январь эрталабки пайт 59 ёшида саратондан вафот этди, деб хабар бермоқда Le Journal De Montreal нашри.
Хонанданинг опаси Клодетт уларнинг акаси атоқли мусиқачи бўлганини айтди.
“Мусиқа яратиш акамни ҳақиқатда бахтиёр қилувчи нарса эди. Акамнинг булбулдек овози бор эди”, деб эсламоқда акасини Клодетт.
Даниэль Дион касалхонада оиласи, жумладан 89 ёшли онаси Тереза Дион қуршовида вафот этди. Унинг дафн маросими январь охирига белгиланди. Марҳум Дионлар оиласидаги 14 фарзанднинг саккизинчиси бўлган. Марҳумнинг ортидан икки қизи қолди.
Бундан икки кун аввал, яъни 14 январда Селин Дионнинг эри ва продюсери Рене Анжелил ҳам Лас-Вегасдаги уйида саратон билан узоқ давом этган курашдан кейин вафот этганди.