Жамият | 12:45 / 18.01.2016
3766
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархлари ошди

Қирғизистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг нархлари 12.4 фоизга оширилди. Бу ҳақда миллий статистика қўмитасига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

2015 йил декабрида ундан олдинги ойга нисбатан истеъмол товарлари нархлари умумий миқдорда 1 фоизга ошган эди. Декабрда нархлар 1.5 фоизга ошди.2015 йил давомида хизматлар нархлари ўртача 6.7 фоизга ошди.