Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилнинг энг оммабоп 25 та пароли рўйхати чоп этилди
SplashData компанияси ўтган 2015 йилнинг энг оммабоп 25 та пароли рўйхатини чоп этди, деб хабар бермоқда Gizmodo.
SplashData ҳар йили энг кўп ишлатилувчи пароллар рўйхатини чоп этиб боради. Компания маълумотни интернетда турли майдончаларга ўзгалар паролларини жойлаштирувчи манбалардан олади. 2015 йилда компания 2 млн та турли паролни 2014 йилдаги натижалар билан таққослаб, таҳлил қилди.
Рўйхатнинг 1- ва 2-ўрнини 2014 йилдаги каби “123456” ва “password” пароллари эгаллади. 2014 йилда 3-ўринни эгаллаган “12345” пароли ўрнига “12345678” пароли кўтарилиб олди. Машҳур “qwerty” пароли ҳам бир поғонага кўтарилиб, 4-ўринни эгаллади.
“Онгли тарзда” тузилган пароллар орасида спорт турлари номлари (football ва baseball) билан аталган пароллар ҳам оммабоп бўлиб қолмоқда. Рўйхатга киритилган янги пароллар орасида “Юлдузлар жанглари” фильмининг янги қисми чиқишига ишора қилувчи “solo” ва “starwars” пароллари пайдо бўлди. Бу пароллар рўйхатнинг мос равишда 23- ва 25-ўринини эгаллади.