Жамият | 10:41 / 19.01.2016
5933
2 дақиқада ўқилади

Америкалик режиссёр «Оскар»га номзодлар қаторида қора танли актёрлар йўқлиги учун мукофотга бойкот эълон қилади

Америкалик режиссёр ва актёр Спайк Ли «Оскар» мукофотига номзодлар қаторида биронта ҳам қора танли актёр йўқлиги учун мукофотни бойкот қилмоқчи ва маросимда иштирок этмоқчи эмас. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали ёзган.

Ли ўтган йилнинг ноябрида ўзига «Оскар»нинг фахрий мукофоти берилганига миннатдорчилик билдирган ва февраль ойи охиридаги тақдимотга у билан бирга рафиқаси Тоня Льюис Ли ҳам бормаслигини маълум қилган.

"Бу қанақа иш? Иккинчи йилдирки 20 номзоднинг барчаси оқ танлилар. 2 йилда 40 нафар оқ танли номзод", дея ёзади у.

Бундан олдинроқ, у Квентин Тарантинонинг бир қул тарихи ҳақидаги "Озод этилган Жанго" фильмида ўз авлодлари камситилганидан норози бўлиб фикр билдирганди.

Яна бир қора танли актриса Жада Пинкетт-Смит ҳам мукофотга бойкот эълон қилган ва 28 февраль куни ўтказиладиган тақдимотга бормаслигини маълум қилган.

Бундан ташқари, Twitter ижтимоий тармоғи орқали #OscarsSoWhite ("Шундай оқ Оскар") ҳэштегини трендга чиқаришга ҳаракат бошланган.

14 январь куни «Энг яхши актёр», «Энг яхши актриса», «Энг яхши режиссёр», «Энг яхши иккинчи пландаги актёр» ҳамда «Энг яхши иккинчи пландаги актриса» номинациялари бўйича «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинганди.

88 марта ўтказилаётган «Оскар» мукофоти тақдимоти 28 февралга белгиланган.