Жамият | 08:32 / 19.01.2016
3025
1 дақиқада ўқилади

Eagles гуруҳининг асосчиларидан бири Гленн Фрай вафот этди

Eagles рок гуруҳининг асосчиларидан бири Гленн Фрай 67 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда CBS телеканали.

Гленн Фрай гуруҳга Дон Хенли билан 1971 йилда асос солган ва гуруҳнинг бутун фаолияти давомида иштирок этиб келган. У гитарада мусиқа ижро қилган ва хонандалардан бири бўлган. Бундан ташқари, Фрай 1980-йилларда ўзининг яккахон фаолиятини бошлаган.

Мусиқачи яқинларининг айтишича, у охирги ҳафталар давомида ревматик артрит ва зотилжам асоратлари билан курашган.