Жамият | 09:12 / 19.01.2016
3078
1 дақиқада ўқилади

Франциялик ёзувчи Мишель Турнье оламдан ўтди

Франция классик адабиёти вакили, ёзувчи Мишель Турнье 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Le Monde нашри хабар берган.

Турнье 1924 йилда Парижда туғилган, Radio France ва Europe 1 радиоларида мухбир сифатида, Le Monde ва Le Figaro газеталарида немис тилидаги матнлар таржимони сифатида фаолият юритган.

У ўзининг биринчи романи "Жума, ёки Тинч океани лимби" номли асарини 1967 йилда нашр қилдирган. 3 йил ўтгач, у "Ўрмон ҳукмдори" асари учун Гонкур мукофотини қўлга киритган.

Қайд этиш керакки, Турнье Жиль Делез, Роже Нимье ва Пьер Булез каби ёзувчилар билан яқин дўст эди.

Ёзувчи Иль-де-Франс марказидаги Шуазель шаҳарчасида, ўз уйида қариндошлари даврасида жон берган.