Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai компанияси йиғилувчи автомобилни патентлаштирди
Hyundai компанияси автотурар жойда минимал зарур бўлган жойни эгаллаб, йиғила оладиган ва яна оддий машинага ҳолига қайта оладиган ихчам шаҳар автомобилининг янги конструкциясига АҚШда патент олди. Бу ҳақда Paultan сайти маълум қилди.
Патент аризасига кўра, компания машина полининг иккита мустақил конструкциясидан фойдаланишни таклиф қилмоқда, улардан бири олд ғилдираклар билан, бошқаси орқа ғилдираклар билан боғланади. Олди “аравача” ғилдирак базасини камайтирган ҳолда орқа ғилдиракларга сурила олади.

Шу билан бирга автомобиль томи ҳам йиғилади: томнинг олд қисми машина ичига киради ва кузовнинг сурилаётган орқа қисми билан ёпилади. Бу механизм ҳам компания томонидан патентлаштирилди.
Ушбу машинанинг ишчи прототипини қачон кўриш мумкин бўлади, компания бундай автомобилни серияли тарзда қачондир ишлаб чиқарадими-йўқми ҳозирча номаълум қолмоқда.




