Жамият | 10:50 / 19.01.2016
4478
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда болалар уйининг логопеди сохта диплом асосида ишлаб келгани маълум бўлди

Самарқанд вилоят болалар уйида логопед лавозимида ишлаб келган Фарида Турсунованинг олий маълумот тўғрисидаги дипломи қалбаки эканлиги жорий текширув давомида аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Фарида Турсуновага қайнсинглиси Зебо Навоий давлат педагогика институтининг бошланғич таълим ва спорт тарбиявий ишлар бўйича сиртдан ўқиганлиги тўғрисидаги дипломни минг долларга тўғирлаб берган. Лекин ушбу дипломга киритилган барча маълумотлар қалбаки эди.

2013 йилнинг 16 декабрь куни Турсунова болалар уйига логопед сифатида ишга жойлашган. Аммо текширув давомида ҳужжатнинг сохта эканлиги аниқланган.

Суд Фарида Турсуновага иш ҳақининг 15 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.