Технология | 16:57 / 19.01.2016
3048
1 дақиқада ўқилади

Twitter микроблог хизмати фаолияти тикланди

Twitter микроблог хизмати яна ишлаб кетди.

Твиттер Бугун 19 январ куни соат Тошкент вақти билан тахминан 13.20 дан бошлаб бутун дунё бўйлаб ишламай қолганди.

Орадан бир соатча вақт ўтиб тармоқ яна ишлай бошлаган. Twitter`нинг мобил иловасида ҳам янги твитларни юклаш мумкин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Twitter бу даражадаги катта носозлик 2015 йилнинг 19 ноябрида кузатилганди.