Спорт | 19:26 / 19.01.2016
4312
1 дақиқада ўқилади

Хорхе Сампаоли: Месси, Неймар ва Суарес ўртасидаги дўстлик футболдаги даҳшатли куч

Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли «Барселона» клуби ҳужум учлиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Лео, Неймар ва Суарес ўртасидаги дўстлик – футболда содир бўлган энг ёмон ҳодисалардан бири. Лео учрашувни битта ўзи ютиши мумкин бўлган футболчи. Агар унинг кучига Суарес ва Неймарни қўшадиган бўлсак... Тасаввур қиляпсизми? Бунга йўл қўймаслик лозим».

Бу учликнинг Мадриддаги трио – Бэйл, Криштиану ва Бензема иттифоқидан фарқи шундаки, улар ҳам бир-бирини тўлдира оладиган футболчилар бўлишсада, уларнинг ҳужумларини бартараф этишнинг имкони бўлади. Криштиануга қарши ҳам, Бенземага қарши ҳам ўйнаса бўлади. Бензема кўп гол урмоқда, аммо улар биргаликда кўп голли вазиятлар яратишмаяпти", дейди Сампаоли.