Спорт | 15:31 / 20.01.2016
5716
1 дақиқада ўқилади

"Бунёдкор" сафида тўпурар бўлган ҳужумчи Ўзбекистонга қайтди

Қозоғистон чемпионатининг "Тараз" клуби ҳужумчиси, украиналик Александр Пишур фаолиятини Ўзбекистон Олий лигаси иштирокчиси "Навбаҳор"жамоаси сафида давом эттиради.

Ўзбек футбол мухлисларига "Бунёдкор"даги иштироки билан таниш бўлган Пишур 2015 йилда Қозоғистон чемпионатининг 32 учрашувида 9та гол уришга муваффақ бўлган.

У 26 январь куни 35 ёшга тўлади. Пишур "Бунёдкор" жамоасидаги фаолияти давомида, 2013-2015 йилларда 50га яқин учрашув ўтказиб, 70та гол урганди ва жамоанинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланганди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Олий лигада саккизинчи ўринни эгаллади.