Спорт | 13:23 / 20.01.2016
3385
1 дақиқада ўқилади

Хорхе Сампаоли Чили терма жамоаси мураббийлигидан кетди

Чили терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Хорхе Сампаоли Чили Футбол федерацияси билан шартномани бекор қилган ва ўз лавозимини тарк этган.

55 ёшли ушбу аргентиналик мутахассис Америка Кубогидаги муваффақият учун берилиши кўзда тутилган бонуслардан воз кечган.

"Биз энди 2018 йилда Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бориш йўлидаги ҳаракатларимизни белгилаб олишимиз керак", деган футбол федерацияси раҳбари Артуро Салаҳ.

Сампаоли Чили терма жамоасини 2012 йилдан буён бошқариб келмоқда эди. Унинг мураббийлигидаги жамоа 2014 йилда Бразилия майдонларида ўтказилган мундиалда чорак финалгача борди ва пенальтилар сериясидагина мезбонларга мағлуб бўлди.

2015 йилда Чилида ўтказилган Америка Кубоги турнири эса чилиликлар ғалабаси билан якунланди.

Сампаоли 2015 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун асосий уч номзод қаторида бўлди.