Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги iOS ва OS X операцион тизимлари июнда намойиш қилиниши мумкин
Интернетда Apple платформасида ишлаб чиқувчилар учун Apple компаниясининг WWDC 2016 (Worldwide Developers Conference) кўргазмасининг ўтказилиши санаси ҳақида гаплар пайдо бўлди. MacRumors’нинг маълумотларига кўра, анжуман 13 ва 17 июнь кунлари бўлиб ўтади.
WWDC 2016 Сан-Францискодаги Moscone West кўргазма марказида ўтиши керак ва маълумотларга кўра, бу ерда 13-17 июнь кунларидан бошқа кунлар бошқа тадбирлар билан банд этилган. Бу дегани, компания ёки шу кунлари анжуманни ўтказади, ёки анжуманни ўтказиш учун бошқа жой излашига тўғри келади.
Кўргазмада смартфонлар учун янги iOS 10 мобиль операцион тизими ҳамда компьютер ва ноутбуклар учун Mac OS X 10.12 операцион тизими тақдимоти ўтиши кутилмоқда.