Жамият | 21:37 / 21.01.2016
5523
2 дақиқада ўқилади

Актёр Уилл Смит ҳам “Оскар” бойкотига қўшилди

Актёр Уилл Смит ҳам “Оскар” мукофоти тақдимоти бойкотига қўшилди. Hollywood Life нашрининг маълум қилишича, актёр бу ҳақда “Хайрли тонг, Америка” кўрсатувида маълум қилди.

Смитнинг айтишича, агар у ва унинг рафиқаси Жада Пинкетт Смит “Оскар” билан вужудга келган можародан кейин тақдимотга ташриф буюрсалар, унда улар аслида уларни аччиқлантирган вазиятга кўнганларидек тасаввур пайдо бўлиши мумкин.

Смитнинг таъкидлашича, бу ҳолат унинг “Ҳимоячи” фильмидаги роли “Оскар”га қўйилмаганига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Актёрнинг айтишича, агар унинг номзодини “Оскар” мукофотига даъвогарлар қаторига қўшишганда ҳам, у барибир тақдимотни мукофот номзодлари ўртасида хилма-хиллик йўқлиги сабабли бойкот қилган бўларди.

Аввалроқ актёр ва комик Крис Рок “Оскар”га бошловчилик қилишдан бош тортишга чақирилди.

Смитнинг рафиқаси ҳам “Оскар” билан боғлиқ можарога тегишли жавоб бергани учун киноакадемияга миннатдорчилик билдиргани маълум қилинганди.