Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:25 / 21.01.2016
2826
1 дақиқада ўқилади
Марат Мифтахуддинов «Оқ-тепа» бош мураббийига айланди
Тошкентнинг «Оқ-тепа» жамоасини янги мавсумда муқаддам «Локомотив» жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган Марат Мифтахуддинов бошқаради. Бу ҳақда жамоа сайтида маълум қилинган.
"2015 йилги мавсумда жамоамизни бошқарган Илдар Сакаев бир ҳафта муқаддам ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанди.
Куни кеча жамоамизда янги бош мураббий иш бошлади. Мухлисларга яхши таниш Марат Мифтахуддинов 2016 йилги мавсумда “Оқ-тепа” бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатади. Бош мураббийга кимлар ёрдам бериши тез орада тасдиқланади", дейилади хабарда.