Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик аёл бола туғиб, уни бировники қилиб кўрсатишга уринди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида яшовчи қиз барчадан яширин тарзда бола кўриб, уни кимдир уй олдига ташлаб кетгандай тасаввур уйғотишга уринди. Бу ҳақда “Новости-Казахстан” агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа Остона шаҳри четидаги Қуёнли қишлоғида 19 январь куни бўлиб ўтган. “У кимдир уй олдига янги туғилган бола солинган идиш ташлаб кетганини таъкидлаган. Аниқланишича, болани 20 ёшли қиз туққан, ота-онасидан қўрқиб, мана шундай йўл тутган”, - деб хабар берди маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари. Қизнинг устидан жиноий иш қўзғатилди. Судолди текширувлари бошлаб юборилди.