Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» вакиллари Парижда Хосеп Гвардиола билан музокара ўтказди
«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўтган ҳафтада «Манчестер Юнайтед» вакиллари билан учрашиб, уни бош мураббийликка таклиф этган ҳолда музокара ўтказган.
France Football нашри мухбири Тьерри Маршаннинг ёзишича, бу учрашув Париждаги Bristol меҳмонхонасида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола мавсум охирида «Бавария»дан кетишини маълум қилиб бўлган. Шунингдек у Англия клубларидан бирида ишлашни исташини ҳам билдирган. Унга «МЮ»дан ташқари «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоасида ҳам жиддий қизиқишлар сақланиб турибди.
Айни вақтда «МЮ» Англия чемпионатида 22 учрашувда 37 очко жамғариб, бешинчи ўринда бормоқда. Жамоа мухлислари айни дамдаги бош мураббий Луи ван Гаалнинг фаолиятидан норозилик билдириб келишмоқда.
ОАВ: Ван Гаал мавсум якунида ўз хоҳиши билан «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади