Спорт | 15:37 / 23.01.2016
3541
1 дақиқада ўқилади

Суарес: Неймар исталган вақтда биринчи рақамли футболчига айланиши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес жамоадошлари Лионель Месси ва Неймар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Неймар Мессидан ўрганишда давом этмоқда, чунки Леода ўрганадиган жиҳатлар кўп. Неймар келажакда биринчи рақамли ўйинчига айланиши мумкин. Ҳозирча Месси энг яхши футболчи бўлиб турибди.

Месси ва Неймар билан учлигимиз? Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳеч биримиз ўзимизни бошқамиздан устун ҳисобламаймиз, бу жуда муҳим. Биз жипслашган жамоамиз.

Мухлислар жамоамизга ёрдам берадиган ҳар бир голдан ва ҳаётдан завқланаётганимизни кўриб туришибди", - дейди Суарес.

Хорхе Вальдано: Аввал Неймар ўйини билан Мессига хизмат қилар эди, ҳозир эса у ўзини барчадан зўр деб билади

Месси: Бир кун келиб Неймар ўз «Олтин тўп»ини қўлга киритади, мен эса бу совринга ўч эмасман