Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:43 / 24.01.2016
3414
1 дақиқада ўқилади
Моуриньонинг агенти: Жозе «МЮ» раҳбариятига хат ёзгани ҳақидаги хабар ёлғон
«Челси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига ўзини ишга олишини сўраб 6 саҳифали мактуб йўллагани ҳақидаги хабарни рад қилди.
"Кимнинг бошига бундай хаёл келиши мумкин? Моуриньо бундай иш қиладиган, ўз хизматини қайсидир жамоага таклиф қиладиган инсон эмас.
Бу ҳақдаги хабарларда заррача ҳақиқат йўқ", дейди агент.
Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига 6 саҳифали мактуб йўллади