Спорт | 19:05 / 26.01.2016
3164
1 дақиқада ўқилади

Австралия Очиқ чемпионатини Ўзбекистоннинг яна бир вакили тарк этди

Мельбурн шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақаси ҳам давом этяпти. Ўсмирлар баҳсида қатнашиш учун Ўзбекистондан икки нафар теннисчи яшил қитъага борганди.

Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Жўрабек Каримов илк даврада АҚШ вакили Эзикел Кларкни 6:1, 6:3, иккинчи босқичда гонконглик Энтони Тангни 6:4, 6:4 ҳисобида енгди. Энди у учинчи даврада кореялик Чанг-Ён Охга қарши кортга чиқади.

Жўрабек Каримов ўтган йилги Австралия Очиқ чемпионатида ярим финалга қадар етиб келганди. Ўзбекистоннинг иккинчи вакили Ҳумоюн Султонов эса илк даврада британиялик Еван Мурни 6:4, 6:2 ҳисобида таслим этди. Лекин иккинчи босқичда мусобақанинг биринчи ракеткаси венгриялик Мэт Валкушга 5:7, 6:0, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" сайти хабар ёзган.

Australian Open. Истомин дунёнинг 17-ракеткасига ютқазди