Жамият | 13:40 / 28.01.2016
4450
1 дақиқада ўқилади

“Мусулмонлар ҳаёт учун” донорлик акцияси

Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳридаги Аҳмадия мусулмонлар жамияти аъзолари йирик донорлик акциясини ташкил қилди. Маълумотларга кўра, Нью-Йоркда бошланган қон топшириш акцияси Канада билан чегарадош ҳудудда, Ниагара шаршарасида ўз ниҳоясига етади. “Мусулмонлар ҳаёт учун” акцияси анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Дастлабки акция 11 сентябрь фожиасидан роппа-роса 10 йил ўтиб, яъни 2011 йилда ташкил қилинган эди. 

 “Битта махсус идишдаги қон энг камида 3 нафар одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Шунинг учун бизнинг мақсадимиз 2001 йилда йўқотган одамлардан уч карра кўпроқ инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш эди”,– дейди Буффало шаҳридаги Аҳмадия мусулмонлар жамияти Президенти Носир Хон.

Манба: Muxlis.uz