Спорт | 19:18 / 28.01.2016
2768
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Америка ФИФА президентлиги учун сайловда Инфантино номзодини қўллаб-қувватлайди

Жанубий Америка футбол конфедерацияси УЕФА бош котиби Жанни Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлаши ҳақида расман маълум қилди.

Бу қарор КОНМЕБОЛ ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган. Қўмита аъзолари Инфантинонинг номзодини бир овоздан маъқуллашган.

Қайд этиш керакки, шу кунларда КОНМЕБОЛнинг ижроия қўмитаси янги таркибга эга бўлди. Ташкилот раҳбари этиб, Парагвай вакили Алехандро Домингес тайинланган.

Германия ФФ Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватламоқчи

Россия Инфантинони ФИФА президентлиги учун сайловда қўллаб-қувватлайди

Инфантино ФИФА президентлигига сайланса, биринчи кунданоқ ислоҳотларни бошлашга ваъда қилди