Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 22:05 / 28.01.2016
12096
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда янги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби барпо этилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида болалар ва ўсмирлар учун янги спорт мактаби биноси фойдаланишга топширилди.
Мактаб биносида барча зарур жиҳоз ва тренажёрлар билан таъминланган спорт зали, ёпиқ сузиш ҳавзаси, тиббиёт, ювиниш ва кийим алмаштириш хоналари мавжуд.
Бу ерда 500 нафардан зиёд ўғил-қиз футбол, баскетбол, волейбол, сузиш, таэквондо, эркин ва юнон-рум кураши каби спорт турлари билан шуғулланиш имконига эга.