Спорт | 12:08 / 29.01.2016
2882
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик рапира устаси Беларусдаги турнирда совриндор бўлди

Қиличбозлик бўйича Беларусь кубоги очиқ чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Гулмира Зиёева кумуш медалга сазовор бўлди.

«Мазкур мусобақада Гулмира беларуслик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда ташкил этилган машғулотлар иштирокчи сифатида қатнашди. Гулмиранинг энг асосий ютуғи турнирда Европанинг номдор рапира усталарига қарши ўз имкониятини синаб кўриш имконига эга бўлди», дейди Ўзбекистон терма жамоаси маслаҳатчи мураббий Александр Романьков «Правда Востока» нашрига берган интервьюси чоғида.

Ҳозирда ўзбекистонлик қиличбозлик усталари апрель ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда. Мазкур мусобақада вакилларимиз Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Ҳозирда Рио йўлланмаси учун Зиёевадан ташқари, шпага усталари Руслан Кудаев ва Роман Александров ҳам асосий даъвогар саналишмоқда.