19:11 / 01.02.2016
2015

«Ньюкасл» Думбияни мавсум охиригача ижарага олди

Англиянинг «Ньюкасл» жамоаси трансфер ҳуқуқи «Рома»га тегишли бўлган Сейду Думбияни жорий мавсум охиригача ижарага олди. Бу ҳақда инглизлар жамоасининг твиттердаги саҳифаси орқали хабар берилган.

Футболчилик фаолиятининг аксар қисмини Москванинг ЦСКА жамоасида ўтказган 28 ёшли ивуарлик ҳужумчи Думбия жорий мавсумнинг биринчи қисмида москаликлар жамоасига ижарага берилганди.

У ЦСКА сафида 13та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 5та голли узатма муаллифи бўлганди.

Top