00:26 / 02.02.2016
3547

Apple биноларни iPhone’да олинган суратлар билан безайди

Apple компанияси янги реклама тадбирини бошламоқчи. Бу тадбир давомида дунёнинг 85 та шаҳаридаги бинолар iPhone 6s смартфони ёрдамида суратга олинган улкан фотосуратлар билан безалади. Бу ҳақда Times нашри хабар бермоқда.

Баннерларда чоп этилган барча суратлар iPhone 6s смартфони ёрдамида фойдаланувчилар томонидан суратга олинган. Компания шу тариқа ўз смартфонини реклама қилишга қарор қилган.

Реклама тадбирида турли давлатларнинг 41 фотосуратчиси суратга олган 53 тасвирдан фойдаланилади. Суратлар муаллифлари орасида профессионал фотосуратчилар билан бир қаторда оддий ҳаваскорлар ҳам бор. Фотосуратларни танлашда асосий урғу портретларга ҳамда ҳаётнинг оддий лаҳзаларини кўрсатишга берилди.

Суратлар яқин орада 26 та давлатнинг 85 та шаҳридаги биноларда пайдо бўлади.

Top