Жамият | 12:45 / 02.02.2016
7390
1 дақиқада ўқилади

Euronews телеканалида Риштон кулолчилиги ҳақида репортаж намойиш этилмоқда

Euronews телеканали Postcards («Откриткалар») деб номланувчи кўрсатувлар цикли орқали Ўзбекистон маданий-тарихий меросини ёритишда давом этмоқда. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" Миллий компанияси матбуот хизмати хабар тарқатган.

"Телеканалнинг “Ўзбекистондан откриткалар” туркуми доирасида 1 февраль куни «Ўзбекистондан откриткалар: Риштон кулолчилиги» репортажи намойиш этилиши бошланади. Репортаж 7 февралга қадар эфирга узатилади", дейилади хабарда.

Маълумот учун, Риштон - Фарғона водийсининг қадимий шаҳарларидан бири. Қадимдан бу шаҳар кулолчилик маркази сифатида машҳур ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш