18:43 / 03.02.2016
2757

"Бухоро" Максимилиан Фомин билан шартномани узайтирди

“Бухоро” жамоаси Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Максимиллиан Фомин билан ўзаро шартномани узайтирди.

"Ҳозир қисқа танафусда бўлишига қарамасдан раҳбарият ва мураббийлар штаби жамоанинг янги мавсумда мувоффақиятли иштирок этиши учун ишлашдан тўхташганлари йўқ. Селекция ишларини давом эттириш билан бирга, жамоа етакчилари билан янги келишувга эришилмоқда.

Бугун “Бухоро”нинг ҳимоя чизиғидаги етакчи футболчиси Максимилиан Фомин билан янги шартнома имзоланди", дейилади жамоа сайтида.

Маълумот учун, ўтган мавсумнинг иккинчи даврасида бухороликлар жамоаси сафига келиб қўшилган ҳимоячи жами 13та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлган.

Top