17:06 / 03.02.2016
2172

«Сампдория» маст ҳолда автомобил бошқарган футболчиси билан шартномани бекор қилмоқчи

Италиянинг «Сампдория» футбол клуби маст ҳолатда автомобиль бошқариб қўлга тушган жамоа ҳимоячиси Жамал Месба билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, 31 ёшли жазоирлик футболчи 3 февраль куни тахминан тонгги соат 05:00да Генуя шаҳар полициясидан ўз машинасида яширинишга уринган. ДАН ходимлари уни тутиб олган ва экспертиза хулосасига кўра, футболчи алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилгани қайд қилинган. Шунингдек, унинг ёнида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бўлмаган.

Футболчи бугун бўлиб ўтадиган Италия чемпионатининг 23-тур доирасидаги «Торино»га қарши учрашув олдидан таркибдан чиқариб ташланиши кутилмоқда.

Top