16:49 / 05.02.2016
3490

Уткин «Матч ТВ» телеканалидан кетди

Россиялик шарҳловчи Василий Уткин «Матч ТВ» телеканалидан кетди. Бу ҳақда у твиттердаги аккаунтида ёзиб қолдирган.

«5 дақиқадирки ишсизман. 44 йиллик ҳаётимдаги 22 йиллик давр тугади. Ҳаммага раҳмат. Мен бўшман», дея ёзиб қолдирган Уткин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Матч ТВ» штатида бўлган бир қатор шарҳловчилар, жумладан Василий Уткин ҳам гонорар тизимига ўтказилганди.

Уткин ва бир қатор шарҳловчилар «Матч ТВ» каналининг штатдаги ходимлари рўйхатидан чиқарилди

Уткин: "Иш излаяпман. Резюме: Пиёниста ва телба"

Top