12:05 / 15.02.2016
12736

Келин ва куёв рақси энди “Дежавю”

Яқин кунлардан бошлаб никоҳ маросимидаги энг ҳаяжонли дамлар - келин ва куёв рақси “дежавю”, деб атала бошланса ажаб эмас.
14 февраль куни премьераси бўлган “Дежавю” қўшиғи бунга сабабдир.
Қўшиқни эстрада йўналишида санъат оламига кириб келаётган хонанда Камилла ижро этган.
Мазкур қўшиқ келин ва куёв рақсига туҳфа сифатида тақдим этилмоқда. Ҳар бир инсон бахтдан сархуш пайтда ушбу тарона унга ҳамоҳанг бўлиши учун қўшиқ ижодкорлари: бастакор Павел Упоров ва шоира Мадина Сиддиқова ҳамкорлик қилишди.
Яқин кунларда эса биз “Дежавю” қўшиғига Жасур Шаметов томонидан суратга олинган клипни ҳам томоша қилишимиз мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top