15:54 / 17.02.2016
5024

Саккизинчи ҳикоя: «Эврика, мени тузатишди!»

Абдулазиз Ҳасановнинг ота-онаси унинг юрак хасталиги тўғрисида туққиз ойлигида хабар топишган – тез-тез шамоллашлари, иштаҳаси йўқлиги, вазнининг камомади сабабларини қунт билан текширилганлигидан кейин шифокорлар шундай хулосага келишган. Ташхис ниҳоятда нохуш эди - юрак қоринчалари ўртасидаги парда нуқсони (ЮҚЎПН).

ЮҚЎПН - энг куп учрайдиган юрак хасталиги. Қоринчалар ўртасидаги парда - кучли мушаклардан ҳосил бўлган тўсиқ ҳамда ўнг ва сўл қоринчалар ўртасида ички девор ролини ўйнайди. Ҳомилада у уч қисмдан ташкил топади. Ҳомиладорликнинг 4-5 ҳафтаси давомида шу учта қисм бир-бирига бенуқсон, худди Лего ўйинчоғи каби қўшилиши керак. Агар қандайдир сабабларга кўра шундай бўлмаса, пардада нуқсон пайдо бўлади - тешикча қолади.

Мактабда ўрганилидиган анатомия дарсидан маълумки, бола туғилиб ва икки қон айланмаларда қон ҳаракати меъёрга келганидан сўнг юракнинг сўл ва ўнг қоринчаларидаги қон босимлари орасида сезиларли тафовут ҳосил бўлади. Бунинг натижасида қон аортага юборилиб, одам танасида тўғри айланади. ЮҚЎПН бор бўлса, қон нафақат аортага, балки тешикдан унинг бир қисми яна ўнг қоринчага қайтади. Бундай вазиятда юракнинг ўнг қоринчаси, хато юборилган қонни ҳайдаш учун, ортиқча зўрланишга мажбур бўлади.

Шифокорларнинг айтишича, кўп ҳолатларда, таҳхминан 65-75 фоиз, бундай нуқсонлар ҳали ҳомила она қорнилигидаёқ, ўзидан-ўзи ёпилиб кетади. Лекин айрим ҳолларда, жумладан Абдулазизда, тешикча ёпилмай, аксинча катталашиб кетган, шу туфайли уни уч ёшида операция қилишган. Лекин шундай ҳолатлар ҳам борки, битта операция камлик қилади. Бу худди шундай ҳолат бўлиб чиқди. Уч йил ўтгач, Абдулазизга яна бир операция зарур экани яққол намоён бўлди.

Иккинчи операция қилишнинг иложи бўлмади. Абдулазиз тез-тез шамоллаб турди, сариқ касаллигининг А тури билан ётиб чиқди, кейин эса отаси вафот этди ва оила ўз боқувчисидан айрилиб қолди. Абдулазиз учун берилган нафақа 200 минг сўм, унга қўшимча оилага боқувчисини йўқотганлиги учун яна 250 минг сўм. Икки болани 450 минг сўмга оёққа қўйиш - бу олий математикадан ҳам мураккаброқ масала бўлса керак.

Албатта, Наргиза ҳам қўл қовуштириб ўтирмади. Вақти-вақти билан озгина пул топади, лекин аниқ, доимий иши йўқ. Наргиз умидсизланишга ҳаққи йўқ эканини яхши ҳис қилган - ахир болаларни улғайтириш керак. Шифокорлар операция қилишни қаттиқ талаб қилишди, тезроқ ўтказишни тавсия этишди, лекин оилада операцияга етарли маблағ топилмади. Вақт ўтиб, Абдулазиз 10 ёшга ҳам тўлди.

Аниқроғини айтганда - очиқ юракда операция қилиш учун зарур бўлган оксигенатор сотиб олишнинг иложи йўқ эди. Ўзбекистонда болаларни даволаш бепул, лекин барча муҳтожларга давлат томонидан олинадиган оксигенаторлар етишмайди.

Абдулазизга оксигенатор ва операция ўтказиш учун бошқа зарур бўлган дори-дармонлар 2015 йил ноябрида «Биргаликда ҳаётларни қутқарайлик!» шиори остида ўтказилган акция доирасида сотиб олинди. Ушбу акция «Сочная долина» савдо белгиси томонидан ўтказилди ва унинг давомида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган маблағнинг муайян бир қисми Тошкент тиббий педиатрия институтининг болалар жарроҳлик Марказининг махсус хайрия ҳисобига ўтказилди. Акция давомида йиғилган пулга 15 боланинг операциясига етарли дори-дармон ва оксигенаторлар сотиб олинди.

Абдулазизни 13 январь куни операция қилишди. Шифокорларнинг айтишича, операция муваффақиятли ўтган. Наркоздан кўз очиши билан, Абдулазиз онасига қараб: «Эврика, мени тузатишди!» деди.

Тўрт кун ўтгач, Абдулазиз шифокорларга ўзининг кашфиётлари, келажак режалари тўғрисида гапириб, орзу-умидларида уларда катта боғ бўлишини, катта, ёруғ уй, иссиқ сув ва онаси бахтли бўлишига умид боғларди.

«Биласизми, мен Архимедга ўхшаб ихтирочи бўлмоқчиман, мен математикадан аълочиман, юрагимни ҳам тузатишди. Энди ҳаммаси зўр бўлади!».

Бу ўн бешта «Юрак ҳикояларидан» саккизинчиси ва ҳали давоми бўлади.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Юрак ҳикоялари. Олтинчи ҳикоя: Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Top