Жаҳон | 09:57 / 20.02.2016
4616
1 дақиқада ўқилади

Оренбург яқинида 18 кишининг ҳаётини сақлаб қолган ўт ўчирувчи термос билан тақдирланди

Медногорск шаҳрида Россиянинг Урал ўлкасидаги Оренбург яқинидаги трассада қор қуршовида қолган 18 кишининг ҳаётини сақлаб қолган 55 ёшлик Александр Пименов тақдирланди. Тақдирлаш маросими шаҳарнинг маданият уйида бўлиб ўтди.

Маросимда Пименовга ва унинг бир қатор ҳамкасбларига гуллар, мэрия номидан миннатдорчилик хатлари ва термослар берилди. Ўзининг кийимини совқотган одамларга берган полициячи Данил Максудов мукофот олди.