12:01 / 22.02.2016
20643

Arb.uz — нима ўзи у?

Arb.uz — Тошкент шаҳри ва туманлардаги барча кафе, ресторан, бар ёки тунги клубларни излаш учун мўлжалланган мобил дастур бўлиб, унинг асосий жиҳатлари қуйидагилар:

—  Суратларни 360 градус бурчак остида томоша қилиш; бунда ўзингизни худди бино ичида тургандек ҳис қиласиз;

—  Бўш ўринлар бор-йўқлигини кўриш ҳамда уларни олдиндан банд қилиш;

—  Овқатлар менюси билан танишиш;

—  Таом буюртма қилиш ва унинг етказиб бериш хизмати бор ёки йўқлигини аниқлаш;

—  Бино харитасидан столлар қандай жойлашганини кўриш;

—  Мижозлар фикрини ўқиш;

—  Жойлашув ўрни ва алоқа маълумотларини олиш.

Шунингдек, Arb.uz дастуридан Wi-Fi ҳудуди, болалар майдончаси, қўшиқлар жонли куйланиши каби қўшимча қулайликлари бор жойларни ҳам излаш ва топиш мумкин.

Унда манзур бўлган жойларни «Севимлилар» рўйхатига қўшиб қўйиш ва кейинчалик осон топиш имконияти ҳам мавжуд.

Дастурнинг Android ҳамда iOS версиялари бор ва улар мутлақо бепул.

Уни Google Play ёки App Store’дан юклаб олиш мумкин. Бунинг учун Arb.uz деб излаш керак бўлади.

Top