Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:43 / 23.02.2016
5130
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон ҳукумати 2016 йил ялпи ички маҳсулот ўсиш прогнозини 0,5 фоизга пасайтирди
Қозоғистон ҳукумати 2016 йил учун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожининг янги прогнозини тасдиқлади.
Янги прогноз бўйича, мамлакатнинг 2016 йил иқтисодий ўсиши, аввал режалаштирилганидек, 2,1 фоиз эмас, 0,5 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда республиканинг миллий иқтисодиёт вазири Эрболат Досаев маълум қилди, деб хабар беради РИА “Новости”.