«Реал» мавсум якунида ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб юборишни режалаштирмоқда
Испаниянинг «Реал» клуби ёзги трансферлар пайтида Иско ва Хамес Родригесга бўладиган таклифларни ўрганиб чиқади.
As нашри берган хабарга кўра, клубда мазкур футболчиларнинг жорий мавсумда кўрсатган ўйиндан норози бўлишган. Айниқса Гарет Бэйл жароҳат олган паллада улардан бирортаси барқарор ўйини билан унинг ўрнини муносиб тарзда боса олмаган.
Хамес жорий мавсумда Рафаэл Бенитес мураббийлик даврида жамоанинг 46,5 фоиз учрашувларида қатнашган. Ўтган йилда унинг кўрсаткичи 84 фоизни ташкил қилганди. Бундан ташқари, клубга Хамеснинг ноябрь ойида ўз маошини Серхио Рамос ва Бэйл оладиган маош даражасига кўтариб қўйишларини сўрагани маъқул бўлмаган.
Шу билан биргаликда, «Реал» вакиллари амалдаги бош мураббий Зинедин Зидан бошчилигида у эски формасига қайтиши ва ўта қулай таклиф бўлганда уни сотишни мўлжаллаган.
Иско масаласида эса, «Реал» футболчининг ўсиши кутиб чарчаган. Қайд қилинишича, футболчи Зиданнинг ишончини йўқотиб бўлган. Натижада мадридликлар камида шу икки футболчидан бири билан хайрлашишни режа қилмоқда.