Жаҳон | 14:11 / 02.03.2016
3391
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги МЧЖлардан бири 200 кг олтинни “ҳазм қилиб юбориш”да айбланди

Қирғизстон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг коррупцияга қарши кураш хизмати “Фонта” компанияси томонидан йирик ҳажмдаги олтин қазилмасини беркитганлигини аниқлади. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат ташкилоти маълум қилган.

Келтирилган маълумотларга кўра, “Фонта” масъулияти чекланган жамияти республиканинг Жалолобод вилоятидаги "Сулу-Тегерек" ва "Куру-Тегерек" конларида иш олиб борган. "МЧЖ берган маълумотга кўра, "Куру-Тегерек" конини ривожлантириш мақсадида қазилган чиқиндиларнинг умумий ҳажми 1317,4 минг кубометрни ташкил этади", - дейилади берилган маълумотда.

Шу билан бирга, мамлакат экологик ва техник хавфсизлик мутахассислари давлат инпекцияси, шунингдек, республика геология ва минерал ресурслар давлат агентлиги иштирокида текширув ўтказилганида шу нарса аён бўлдики, ушбу майдондаги олтин чиқиндилари ҳажми 2255,3 минг кубометрни ташкил этган.

Айни дамда Қирғизистонда бир грамм олтин қиймати 4,44 минг сўмни (60 доллар атрофида) ташкил этади.