Технология | 17:17 / 03.03.2016
3964
1 дақиқада ўқилади

Google овоз ёрдамида харид қилиш хизматини ишга туширди

Google контактсиз тўлов — Hands Free хизматини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда компания блогида хабар берилган.

Дастурни iOS ва Android тизимидаги телефонларга ўрнатиш ва ундан фойдаланганда “Мен Google ёрдамида тўловни амалга оширмоқчиман”, деган жумлани айтиб, тўловни амалга ошириш мумкин бўлади.

Идентификация фойдаланувчининг фотосурати орқали ҳам амалга оширилади. Смартфон Wi-Fi ёки Bluetooth орқали касса терминалига уланади, фойдаланувчи зарур жумлани айтади, шундан сўнг сотувчи харидорнинг сурати ёрдамида харидни тасдиқлайди.

Айни дамда хизмат Сан-Францисконинг бир қатор ресторанларида, жумладан, McDonald's ва Papa John's да синовдан ўтказилмоқда.

rah
Тайёрлаган rah
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш